hikoya.xyz
Oй тугса хам кун тугса хам бойни боласига 1
Умрзок ота пустлоги эн тортиб,танаси ковак булиб кетган кекса толга суяниб утирибди. Унинг сувга ташлаган кармоги хийла вактдан бери кимир этгани йук. Эрталабдан ташланган кармокларга турттагина бир каричлик лакка илинди холос. Шу балик жониворлар шиша кузларини жавдиратиб,челакдаги сувда типирчилаб-типирчилаб куяди.

Саргимтил-кукиш барглар коплаган сувда эшкаклари ичига олинган эски кайик лопиллаб турибди. Бу отанинг яна бир тирикчилик дастаги. Чол кечга колган якка-ёлгиз йуловчиларни шу кайикдан утказиб куяди. Бунинг бадалига унга биров битта-яримта нон,яна биров чойчака бериб кетади. Бугун булса,овнинг хам мазаси йук,йуловчилар хам куринмайди.

Куёш дарёнинг этак ёгига ботиб кетди. Зангори сувга туш куйган олабайрок уфкнинг ранги тобора учиб,аста-секин коронгулик чукди:дарё сатхи кукариб,осмон туби корайди. Чирчик сохилларида кун ботиш палласи шундай бошланади. Бундай дакикаларда кишини уй босади,хотиралар тулкини галаён килади,хаёл канотланади.
Умрзок отадек <<ошини ошаб,ёшини яшаган>>,унинг уз та"бири билан айтганда,<<саккиз марта юз ойни курган>> кишиларнинг эсласа эслагудек ишлари,килмиш-кидирмишлари булади. Улар курган бевафо дунёнинг дог-достони айтган билан адо булмайди.

Ота дом-дараксиз кетган ёлгиз угли Раззокни эслаб,бутун вужудида аллакандай бир холсизлик сезди. Куз окшомининг хозиргача унга сезилмаган нам салкини энди а"зои баданини сиркиратди,аёгининг боди алам утказди. У,кавикларидан пахтаси ситилиб чиккан буз тунининг барини белбогидан бушатиб,тиззалари устидан яланг аёкларининг товонигача тортиб куйди.
Тол шохига осиглик фонарини ёксаммикан,ёкмасаммикан ,деб уйлади;теварак-атрофни куздан кечириб,хали унчалик коронгулик тушмаганига каноат хосил килди шекилли,урнидан кимирламади.

Тун куйнидаги дарё тобора вахималирок вагилларди;у,жахонни ютиб юборишга шайланган кора аждар шаклига кирди. Сохил якинидаги гирдобларнинг буралиб-буралиб шовуллаши,сувнинг кунгилни аллаловчи майин мусикийси йуколди-ю,буларнинг урнини бугик нола эгаллади. Тун табиатининг бу изтиробли фигонига шу якиндаги тукайларда кезиб юрган чиябуриларнинг йигисимон увиллашлари кушилди.

Тун зулмати,дарё ноласи Чирчик буйида ёлгиз колган чолни не хаёлларга олиб бормади. У, бевафо дунёнинг борди-келдиларини уйлаб,саколини тутамлаганча утираркан,Тошкент бозорларида хаммоллик килиб утган йигитлиги,оч-ночор кунлари куз олдидан бир-бир тизилиб утди. Кейин у,ягона угли,<<ишонган боги,суянган тоги>> Раззокнинг айрилик дардини тортди. Хаёлида турт йил бурун булган вокеа жонланди. Уша йили Тошкентнинг Коратош махалласида мардикорликка олинадиганларга <<жерба>>(Жерба-жребий нинг халк тилида узгартирилган,бузилган шакли) ташланганида,халк <<бало уки>> деб атаган ана шу <<жерба тоши>>келиб-келиб Раззок каби уч-турт камбагалнинг бошига урилди. Нима макр,кандай хийла ишлатилганига Умрзок отанинг акли етмади,аммо бошка махаллаларда хам факат камбагалнинг угиллари мардикорликка олиб кетилаётганини уз кузи билан курганидан кейин,аламига чидаёлмай,Олмазорга йул олган халк окимига кушилди. Унинг хотини Каромат хам юзкурок паранжисини бошига илиб,шу ерга келди. Йигилганларни миршаблар ураб олиб,милтик укталишди. Бир чол :<<Дод золимнинг дастидан>> деб кичкириб юборди,аёллардан бири приставнинг ёкасига ёпишди.<<Нега бойларнинг болалари бормайди?!>>-деб бакирди аллаким.<<Курсат хокимингни бизга!>> деб хайкирди йигитлардан бири. Ур-йикит бошланди.
Аёллар тупида турган Каромат оломон олдига тушиб,югуриб кетди ва йулини тусмокчи булган миршабнинг погонларини юлиб ташлади. Милтиклар тилга кирди. Тасур-тусур кучайди. Биров гандираклади,бошка биров кулади. Шу ерга етиб келган Умрзок тош йулда конга буялиб ётган хотинини курди. Узини мурдага отди. Дод солди. Аччик-аччик йиглади.

Бу орада халк окими Урда томонга йул олди. Отишма зурайди. Аллакаерда пулимёт тириллади. Кий-чув,шовкин-сурон еру кукни ларзага солди. Умрзок буларнинг хаммасини олисдан эшитди. У Кароматни конга буялган паранжисига ураб,ердан кутариб олдида,багрига босиб,уйига йул олди.
Уша куни кузголон бостирилиб,мардикорлар кизил вагонларда уруш булаётган юртларга олиб кетилди.
Умрзок махалладаги узига ухшаш уч-турт ёр-биродарининг кумаги билан хотинини <<Тиконли мозор>>га кумди. Кейин,деворлари нураб ётган гариб кулбасига кайтиб бормай,шахарни тарк этди ва шу ерда,Чирчик буйида чайла тикиб колиб кетди.
Мана,турт йилдирки углидан дарак йук.
Умрзок ота шу йиллар ичида Раззокдан дарак топармиканман деб,Коратошга уч-турт марта бориб келди.
Факат бир гал умид учкуни йилт этгандек булди:Октябрь революцияси туфайли чоризмнинг огир мехнатидан,озоб-укубатидан озод булиб келган йигитлардан бири-Мирхосил Раззокни Петроградда курганини айтди. Раззок Кизил Армияга кунгилли булиб ёзилиб,окларга карши курашаман деб колибди.

• Qarindoshlar (Инцест)TugsaTugsaBoyniBolasiga
← Oй тугса хам кун тугса хам бойни боласига 2kelin oyim orzuyim birinci qism toliq holi qizlar mutoalasi un →
Mavzu bo'yicha:
Sayt 18 yoshdan kattalar uchun!
Яндекс.Метрика #
hikoya.xyz секс хикоялар seks hikoyalar sex hikoyalar секс хикоя seks hikoya ehtirosli hikoyalar erotik hikoyalar sex hikoya эҳтиросли ҳикоялар эротик хикоялар extirosli hikoyalar эхтиросли хикоялар sekis hikoyalar xxx hikoyalar seks xikoyalar эро хикоя инцест хикоялар порно хикоялар erotic hikoyalar рассказы порно рассказы секс рассказы читать рассказы читаем рассказы рассказ служанки инцест рассказы еротические рассказы