hikoya.xyz
ONasini OldiRgaN YigiT
Ҳаким (исм-фамилиялар ўз­гартирилди) билан Фарида 1996 йилда турмуш қу­ришганди. Аввал ўғиллари Зокир дунёга келди. Кейинчалик эса, қизлари Гулчеҳра билан Гулбону туғилди. Уларнинг ои­ласи тинч, осуда турмуш кечиришаётганди. Ўғил-қиз­лар бўй чў­зиб, вояга етаётганди. Бировдан олдин, бировдан ке­йин дегандай, рўз­ғор ўтиб турганди. Бирон нарсадан зориқиш йўқ эди. Оила бошлиғи Ҳаким рўзғор юкини бўйнига олиб, тиним билмас, топармон-тутармон эди.

Хонадондан қаттиқ-қуруқ гап таш­қарига чиқмасди.

Бироқ кўз тегдими, оиладаги тинч-тотувлик, аҳил-иноқлик кутилмаганда, остин-устун бўлиб кетди.

Фариданинг акаси Тошкентда дўкон очган бўлиб, савдо ишларини юритишга синглисини чақиргани, бир томондан, яхши эди. Ҳар ҳолда туғишган синг­лиси-да, ишонч­ли. Иккинчи томондан, Толибжон пойтахтда синглим жиянларимни ўқи­тиб олади, деган фикрга ҳам борганди. Шу сабабли Ҳаким Зарафшон шаҳрида қо­либ, хотини билан болаларини олис Тошкент шаҳрига кўчиб кетишига қаршилик қилмади.

Фарида болалари билан Толибжоннинг уйига жойлашишди. У дўконда сав­до-сотиқ билан шуғуллана бошлади. Зокир коллежларнинг бирига ўқишга кирди.

Гулчеҳра билан Гулбону мактабга қатнашарди. Кунлар, ойлар шу тариқа бир зайлда ўтиб бораётганди.

Уларнинг Тошкентда яшай бошлаганига бир ярим йил бўлганда... Ўшанда Толибжон тўнғич қизини узатаётганди. Ҳовлида меҳмонлар кўп эди. Бир пайт Зокир онаси четга чиқиб, ким биландир телефонда гаплашаётганини сезиб қолди. Кейин эса, у пайт пойлаб онасининг телефонига келган қўнғироқларни текшириб кўр­ди. Телефонда иш­қий "SMS" хабарлари кўп эди...

Эндигина 17 ёшга тўлаётган Зокир узоқ ўйлади. Отаси онасининг бу ишларини сезиб қолса, охири яхшилик билан тугамаслиги аниқ. Ўша бегона эр­­какка қўнғироқ қилиб, онасини тинч қўйишини сўради. Лекин бунинг эвазига у ҳақорат эшитди. Бу унинг кўнг­лига жуда оғир ботди. Оиланинг кейин­ги тақдири ҳам кўзига кўринмади. Ота­­сига қўнғироқ қилиб, рўй берган воқеа­лардан хабардор қилди.

— Шундан сўнг мен Фариданинг телефон сўзлашувларини алоқа компа­ния­­сидан текширтирдим, — дейди даст­лабки терговдаги кўрсатмада гу­воҳ Ҳаким Ражабов. — Турмуш ўртоғим Фарида Холмаматова бегона эркак билан ўт­тиз кун ичида тўқсон маротаба гаплашган экан.

Кўз билан кўриб, қўл билан ушлаб ол­маган бўлса-да, эрли аёлнинг бегона эркак билан кўп маротаба телефон орқа­ли алоқада бўлгани қани айтинг, кимда шубҳа уйғотмайди?!. Яна ўғли Зокир гувоҳ бўлган SMSлар-чи?!

Тақдир синовига тан берган Ҳ. Ражабов биратўла ҳаммасига қўл силтайди.

Фарида билан бошқа-бошқа яшашга аҳд қилади. Шундай бўлади ҳам. 2015 йилнинг ноябрь ойида Фарида қизлари билан Зарафшонга қайтиб ке­лади. Зокир коллежда ўқиётгани боис Тошкентда қолганди. Ота Ҳ. Ражабов шаҳарнинг 2-кичик туманида, Фарида эса, қизлари билан 6-кичик туманда кўп қа­ватли уйда алоҳида яшашарди.

Кунларнинг бирида Гулбону онаси билан тилла тақинчоқ устида жанжаллашиб қолади. Шундан сўнг у уйдан аразлаб чиқиб кетади ва дугонасиникида яшай бошлайди. Буни эшитган Ҳаким қизини топиб, уйига бошлаб ке­лади. Ўтган 2017 йилнинг ёз ойида ўқишни тугатган Зокир Зарафшонга қай­тади ва тўппа-тўғри отасининг олдига боради. Шу тариқа Ҳаким ўғли Зокир, қизи Гулбону билан бирга яшай бошлайди.

Худо қарғаган ўша кун Зокир дўстлари Равшан ва Адҳам билан истироҳат боғидаги ошхонада овқатланишади. Улар бир бакалдан пиво ичишади. Орадан бир соатлар ўтгач, улар «Шарқ» ошхонасига киришади-да, яна пиво ичишади.

Равшан билан Адҳам Зокирга сингилларининг юриш-туриши тўғрисида билганларини оқизмай-томизмай гапириб беришади.

Отаси билан онаси алоҳида-алоҳида яшаётгани Зокирнинг ўтирганда ҳам, турганда ҳам хаёлидан нари кетмасди. Буниси етмаганидек, сингиллари ҳақи­даги совуқ гаплар уни буткул карахт қи­либ ташлади.

У ярим тунда уйига қайтгач, отасидан синглиси Гулбонуни қаергадир кет­ганини эшитиб, юрагини тўлдирган шубҳа-гумони ўн чандон ошади. Шундан сўнг ота-ўғил Гулбонунинг қўл телефонига қўнғироқ қилишди. Улар қай­та-қайта қўнғироқ қилишганига қарамай жавоб бўлмади, Гулбонунинг телефони ўчирилганди. Шундан сўнг Зокир ухлаб қолганда, эҳтимол, яхши бў­ларди. Лекин у жаҳл аралаш отасига «қизларингиз бузилиб кетган», деганини ўзи ҳам билмай қолди. Бундан ғазаби қўзиган ота ўғлининг юзига тарсаки туширди.

Ғазабдан юзлари бўғриқиб кетган Зокир меҳмонхонадаги шкафда турган қора дастали пичоқни олиб, эшикка отилди. Отасининг қаршилик кўрсатгани, йўлдан қайтаришга урингани ҳеч қандай фойда бермади. Зокир ақлдан озгандек қиёфада, қўлида пичоқ билан кўчага чиқди...

... Уй эшиги тақиллагач, ухлаб ётган Фарида ўрнидан туриб, уни очади. Зокир ичкарига

• Qarindoshlar (Инцест)OldirganYigit
← Jasur va Kelin oyisiKursdow qiz blan →
Mavzu bo'yicha:
Sayt 18 yoshdan kattalar uchun!
Яндекс.Метрика #
hikoya.xyz секс хикоялар seks hikoyalar sex hikoyalar секс хикоя seks hikoya ehtirosli hikoyalar erotik hikoyalar sex hikoya эҳтиросли ҳикоялар эротик хикоялар extirosli hikoyalar эхтиросли хикоялар sekis hikoyalar xxx hikoyalar seks xikoyalar эро хикоя инцест хикоялар порно хикоялар erotic hikoyalar рассказы порно рассказы секс рассказы читать рассказы читаем рассказы рассказ служанки инцест рассказы еротические рассказы