hikoya.xyz
Niqobli qiz
Дугоналари билан қишлоқ
четидаги эски чорбоғда
кўришишга келишган Наргиза
ойисини огоҳлантириб, йўлга
тушди. У кўчага чиқиб, боғ
йўлига бурилган маҳали ариқ
бўйида эгилиб, қўлларини
юваётган нотаниш кимсани
кўрди. У юзини қора мато
билан ёпиб олган, кўзлари ва
пешонаси очиқ эди. Қизнинг
оёқларидан мадор кетди.
Юраги гупиллаб уриб, аъзойи
бадани музлади.
— Яхшимисиз? — деди ҳалиги
йигит.
Наргизанинг кўзлари унинг
кўзлари билан тўқнаш келди.
— Ниқобли йигит, —
шивирлади қизнинг лаблари.
Гарчи ўзи истамаса ҳам,
дудоқларидан майин оҳангда,
аммо эшитиларли даражада
яна бир сўз учди: —
Яхшимисиз?
Йигитнинг кўзида ним кулги
ифодаси аксланди.
Қиз эса манзил сари
илдамлади.
Қизлар уни бесабрлик билан
кутишаётган экан.
— Намунча, оёғингга хина
қўйганмидинг? — пичинг
қилди Нилуфар исмли
дугонаси.
Бирпасда дугоналарнинг
гапига гап уланди. Ҳангома
борган сари қизирди. Янги
модадаги либослар-у
йигитлар ҳам назардан четда
қолмади. Кейин... гап ниқобли
меҳмонга тақалди.
— У анчадан бери
қишлоғимизда юрибди, —
деди қизлардан бири.
— Яхши йигитга ўхшайди, —
деб пичирлади ниқобли қиз
нигоҳларини ердан узмай ва
айни лаҳзаларда ҳалигина
йигит билан кўришганини
ўйлаб, гапида давом этди: —
Хушмуомала экан.
Қизлар ўзаро кўз уриштириб,
мийиғида кулишди.
— Войбўй, ширинсўз экан, де,
— деди Нилуфар қизларга
қараб. — Сенга ёқиб қолдими
дейман?
— Бу нима деганинг? —
асабийлашди ниқобли қиз.
— Мени бир нарса жудаям
қизиқтираяпти. Неча ёшда
экан-а? — деб сўради
Нилуфар дугоналаридан.
— Мени бўлса, юзига нега
мато тортиб олгани
қизиқтираяпти, — деди
Наргиза.
Қизлар баҳсга киришиб
кетишди. Бири “Юзини
шунчаки яшириб юраркан”,
деса, бошқаси “Жароҳати
бордир-да”, дерди.
Наргиза кун бўйи яна ўша
йигит ҳақида ўйлади. Қош
қорая бошлаганда, қўлида
челак билан кўчага чиқди.
Қўшни болакай унинг қўлига
икки энлик хат тутқазиб,
қизнинг ҳай-ҳайлашига
қарамасдан, уйига кириб
кетди. Унинг бу ишини ўзича
тусмоллаган ниқобли қиз
ариқ бўйига ўтириб, қоғозни
очди-ю, ҳеч нарса ёзилмаган,
оппоқ эканлигидан ҳайрон
бўлди.
— Устимдан кулаяптими? —
тўнғиллади Наргиза
киприкларини пирпиратиб.
Эртаси куни ҳам шомдан
кейин шу ҳолат такрорланди.
Қизнинг ариқ лабида қош
чимириб турганини панадан
кузатаётган ниқобли йигит
олдинига жилмайиб, сўнг
жиддий тортди. “Менинг
кўнглим шу қоғоздек оппоқ”,
хаёлидан ўтказди у. “Наргиза!
Сени севаман! Ишон, заррача
бўлсин ғайирлигим йўқ. Сенга
қалбимни тутқазяпман. Токи
ўзинг буни тушунмас экансан,
ҳар куни оппоқ қоғоз
юборавераман», дерди
дилидагини тилига
чиқаролмаётган йигит
шўрлик.
Ошиқнинг кўнглидан ушбу
ўйлар кечаётган бир маҳалда
учинчи бор қўлига қоғоз
келиб тушган Наргиза жаҳл
билан болакайнинг ортидан
эргашди. Хаёлида “Ҳозир
мендан кўради”, деган
қатъият бор эди. Қўшнининг
бўсағасига етганда,
“Ҳорманг!” деган овоздан
чўчиб тушди.
— Янгам уйдами? — ғазабини
яширолмай сўради қиз.
— Аслида, менда гапингиз
бор-ку, янгани нима қиласиз?
— жавоб қайтарди йигит.
— Яхши! Ҳа, сизда гапим бор!
— деди қиз тутилиб. —
Буларни сиз юборяпсизми?
Нима, мени майна
қиляпсизми?
— Очиб ўқинг! Кейин
гаплашамиз, — вазминлик
билан, аммо эътирозга ўрин
қолдирмай сўзлади ниқобли
Раҳимжон.
— Барибир, оппоқ қоғоз...
Қиз қўлидаги хатни очди,
ундаги жумлаларга кўзи
тушиб, кўнглидаги гапни
тугатолмай, тилини тишлади.
Нима дейишини билмай,
ортига тисарилди. Икки одим
юриб, Раҳимжонга ер остидан
қараб, аста пичирлади:
— Кечирасиз!
Уйига киргунча негадир
юрагини ҳаяжон қамради.
Пиёладаги совуқ чойдан
ҳўплаб, қақраб кетган
лабларини намлади.
Мактубни очиб ўқиди:
“Наргиза, лозим топсангиз, сиз
билан холироқ жойда
суҳбатлашмоқчи эдим.
Ҳурмат билан Раҳимжон”.
“Мен билан учрашармиш, —
деб ўйлади қиз лабини

• BoshqalarNiqobli
← Niqobli qiz 2-qism(talablarga binoan)by ProbelДилдора билан. →
Mavzu bo'yicha:
Sayt 18 yoshdan kattalar uchun!
Яндекс.Метрика #
hikoya.xyz секс хикоялар seks hikoyalar sex hikoyalar секс хикоя seks hikoya ehtirosli hikoyalar erotik hikoyalar sex hikoya эҳтиросли ҳикоялар эротик хикоялар extirosli hikoyalar эхтиросли хикоялар sekis hikoyalar xxx hikoyalar seks xikoyalar эро хикоя инцест хикоялар порно хикоялар erotic hikoyalar рассказы порно рассказы секс рассказы читать рассказы читаем рассказы рассказ служанки инцест рассказы еротические рассказы