hikoya.xyz
Boy-hojidan yana supper hikoya
Болалагимда бувим сўзлаб берган ибратли хикоялар ичида мени энг хайратга солгани Айюб (алайхиссалом) қиссаси эди. Улғайган сарим, қийналган дамларимда, мушкулотларни зўрға кўтараётган елкам букчайиб, қалбимда “нега” деган саволлар уйғона бошлаганида хар гал шу қиссадан куч олардим. Аммо бугун яна бир нарсани англаб етдим - қиссадан у қадар кўп хикмат топа билмабман. Уни сўзлай туриб Айюб (алайхиссалом) дуосини такрор-такрор ёдга олган бувим мендан кутгандек ибратланмабман.
Хазрати Айюб (алайхиссалом) мол-мулкларидан айрилдилар - сабр қилдилар. Фарзандларидан жудо бўлдилар - илохий тақдирга розилик билдирдилар. Оғир дардга мубтало бўлиб, шахардан қувилдилар, кичкинагина чайлада етти йил яшадилар - аммо бирор марта Аллохдан бу фалокатларни аритишини сўрамадилар. Холбуки, пайғамбар эдилар, Аллох хузурида бутун ер юзида у зотдан-да қадрлиси йўқ эди.
Ривоятларда айтилишича, мусибатлар шиддати ортиб, чидаб бўлмас холатга келганида, хотинлари: “Сиз дуоси мақбул инсонсиз. Дуо қилинг, Аллох шифо берсин”, деди. Айюб (алайхиссалом) бунга жавобан: “Биз етмиш йил неъматлар ичида яшадик. Хеч бўлмаса шунча йил мусибат ва фалокатларга сабр этмай туриб Раббимга бундай дуо қилишдан уяламан”, деб жавоб бердилар. Таналарида ўрмалаётган қуртлар тилларига ўтганидан кейингина Яратганни зикр қилолмай қоламан деган хавфда дуо қилдилар. Шунда хам: “Хақиқатан бу дард менга келиб етди. Сен мархаматлиларнинг мархаматлисисан!” дедилар, холос. Бу сўзларни шунчалар кўп такрорладиларки, илтижоларига жавобан: “Бошингизни кўтаринг, дуоингиз қабул бўлди”, дейилди.
Бу хақда Қуръони каримнинг “Анбиё” сурасида шундай баён этилади: “Айюбнинг эса Парвардигорига нидо қилиб: “(Парвардигорим,) менга мусибат етишди. Ўзинг рахмлиларнинг рахмлироғидирсан”, деб илтижо қилган пайтини (эсланг). Бас, Биз уни (дуосини) мустажоб қилиб, ундаги захматни кетказдик хамда ўз хузуримиздан мехрибонлик кўрсатиб, барча ибодат қилувчиларга эслатма бўлсин, деб (Айюбга) оиласини ва улар билан қўшиб, яна уларнинг баробарида ахлу авлод ато этдик”.
Шундан кейин тафаккур қилиб кўрдим: менга бирор мушкуллик етишса, нима қиляпман? Энг олдин, берилган неъматларни унутиб, уялмай қийинчиликларни санаб чиқаман. Уларга чидаётганимни писанда этиб ўтаман. Кейин нималар кераклигини бирма-бир сўрай бошлайман...
Аллохнинг пайғамбари эса фақатгина дуо қилдилар: “Парвардигорим, менга мусибат етишди. Ўзинг рахмлиларнинг рахмлироғидирсан!” Мени шунча балоларга дучор этдинг, чидадим, демадилар. Мендан бу мусибатларни кўтар, демадилар. Бойлигимни, ахлу аёлимни қайтар демадилар! Имон кучини кўринг, фақат Аллох таолонинг рахматини эсга олдилар ва Аллох таоло у зотга (алайхиссалом) барча йўқотганларини зиёдаси билан қайтарди.
Бу ибратга бошим неча бор деворга урилганидан кейингина эътибор қаратаяпман. Яшириб нима қилдим, менинг сўрайдиган нарсам доим аниқ бўлган: “Ўқишга бу йил киришимни насиб қил”, “Раббим, шу иш менга насиб этсин”, “Яратган Эгам, мендан бу дардни арит”. Бунинг устига, сўраганларимнинг берилиш пайтини хам ўзим “белгилайман”. Кўпинча дуоларим ижобат бўлади. Аммо... аксарият холларда сўраган нарсаларим мен учун хайрли эмас. Яъни, айнан ўзимнинг тилаганим менга азоб беради. Муаммолар гирдобига ташлайди, кўзёш тўкишга мажбур қилади. Лекин шунда хам хадиси шарифда айтилганидек, орзу қилаётган, сўраётган нарсаларимга теранроқ разм сола билмабман. Аслида эса Аллох таоло рахматини ёдга олишнинг ўзи кифоя экан. Жаноби Хақнинг мархамат назари банда учун яхшиликлар эшигини очаркан .

• Birinchi martaYanaSupperHikoya
← Qizim bilanxazonga aylangan orzularim →
Mavzu bo'yicha:
Sayt 18 yoshdan kattalar uchun!
Яндекс.Метрика #
hikoya.xyz секс хикоялар seks hikoyalar sex hikoyalar секс хикоя seks hikoya ehtirosli hikoyalar erotik hikoyalar sex hikoya эҳтиросли ҳикоялар эротик хикоялар extirosli hikoyalar эхтиросли хикоялар sekis hikoyalar xxx hikoyalar seks xikoyalar эро хикоя инцест хикоялар порно хикоялар erotic hikoyalar рассказы порно рассказы секс рассказы читать рассказы читаем рассказы рассказ служанки инцест рассказы еротические рассказы