hikoya.xyz
Болаларнинг жинсий тарбияси
Фарзандингизни катталар ҳаёти ва катталар муносабатларига ўргатиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Эҳтимол, қизингиз ёки ўғлингиз «Болалар қаердан олинади?» каби савол берган бўлса, нима деб жавоб беришни билмай ўзингизни йўқотиб қўйган ҳол ҳам бўлгандир?

Болаларнинг жинсий тарбияси авваламбор оилада олиб борилиши зарур. Буни ҳаммамиз англаб етмоғимиз даркор. Бироқ қандай қилиб? Ахир ҳар бир саволга жавобни турлича талқин қилиш ва тушунтириш мумкин. Болага эса фақат мақбулини танлаш жоиз. Жинсий таълимдан бохабар ота-она мураккаб педагогик вазиятлардан мустақил равишда осон чиқиб кетишади. Ота-она ўғлига ёки қизига эркаклар ва аёлларнинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ вазиятларни тушунарли ва осон тушунтириб бериши боланинг жинсий жиҳатдан тўғри шаклланиши, ўз мажбуриятларини тушуниши, ўзини қандай тутиш лозимлигини англашига кўмаклашади.

Хўш, қиз ёки ўғилни тарбиялашда олдингизга қандай мақсадлар қўясиз? Ҳар бир ота-она қизи юмшоқ, ғамхўр, зийрак аёл бўлиб вояга етиши, катта бўлганида фарзандларига меҳрибон бўлишини, ўғил эса отаси ва онаси, бўлажак оиласининг таянчи, қўрқмас, кучли ва мақсадга эришувчан бўлишини истайди.

Фарзандининг бошқа жинсга тааллуқли инсон билан муносабатлари қандай кечаётгани ҳақида қачон ўйлай бошлайсиз? Одатда болалар ўсмирлик ёшини уриб қўйганида. Демак, болаларнинг муомала кўникмалари энг жадал ривожланадиган мактабгача ва кичик ёшдаги мактаб йиллари, афсуски, эътибордан четдан қолади.

Бўлажак эркак ва аёлни ота-оналик ва эр-хотинлик мажбуриятларига ёшликдан босқичма-босқич ўргатиш муҳимдир, зеро, жинсий тарбиянинг асосий вазифаси ҳам шундан иборат. Жинсий хулқнинг жамиятда қабул қилинган талабларига жавоб бериш, бошқа жинсдаги одамлар билан яқин ва барқарор муносабатлар ўрнатиш, яқинлар ва қадрдонлар билан яхши алоқада бўлиш туғма қобилиятлар сирасига кирмайди. Худди касбни танлаш ва унда малакага эришиш сингари, эркак ва аёл, ота ва она вазифаларини бажаришга ҳам бутун ҳаёти давомида ўрганилади.

Болаларга ҳаққоний маълумотни тўғри усулда етказиш учун, биринчи навбатда, ўзингиз тўлиқ маълумотга эга бўлишингиз даркор. Иккинчидан, ахборотни болаларга етказиш керак. Учинчидан, бу билан сиз нафақат оилангизга, шу билан бирга жамиятга ҳам ёрдам берасиз.

Болаларнинг мураккаб саволлари ёки мулоҳазаларидан қийналмаган ота-она топилмаса керак. «Болалар карам остида ётганини ҳеч кўрганмисиз?» - деб сўради беш ёшли Назира онасининг тушунтиришларига. Болаларнинг қийин саволларига берилган жавоб, мулоҳазаларини тўғри тушунтириш орқали кўп жиҳатдан ўғил ва қизнинг жинсий муносабатларга ёндашуви белгиланади.

Кичик мактаб ёшидаги болакай онаси билан врачга навбат кутиб ўтирибди. Ёнида бир аёл гўдак қизини ечинтириб, подгузнигини алмаштирди ва қайта йўргаклади. Болакай буларнинг ҳаммасини қизиқиш билан томоша қиларди. «Қаёққа қараяпсан? Уялмайсанми?» - жеркиб берди онаси ва силтаб олдига тортди. Ёнида эса бошқа она ўғли билан ўтирарди. Унинг тарбияси ўзгача. «Қара, қандай кичкина қизча. Жажжи оёқчалари, бармоқчалари, қўлчаларини қара. Ҳали ўзи ҳеч нарса қилолмайди – қара, тагини хўллаб қўйибди ва онаси алмаштиряпти – катта бўлгунича доимо кўз-қулоқ бўлиб туриш керак. Сен ҳам кичкиналигингда шундай ширин бола эдинг». Шубҳасиз, бу икки тарбия ҳар хил самара беради.

Ота-она, хоҳлайдими-йўқми, болаларини жинсларнинг ўзаро муносабатлари билан боғлиқ ахборотдан тўлиқ чеклаб қўёлмайди. Мураккаб саволлар, албатта, туғилади. Болаларнинг жинсий хулқ меъёрлари ҳақидаги қизиқишларини ота-она тўлиқ қондиролмаса, оилавий ахборот танқислигини кўчадаги маълумот тўлдиради.

Катталар ва биринчи навбатда ота-онанинг эркин муносабати, боланинг барча саволларига батафсил жавоб беришга тайёрлиги, жинсий масалаларни ҳам уялмай ва қўрқмай тўғри тушунтириш – тўғри жинсий тарбиянинг мажбурий шартидир. Кутилмаган саволлар сизда қандай ҳиссиёт уйғотди? Юзингизда таажжуб ва уялиш пайдо бўлди – болалар нозик психолог бўлиб, буни дарҳол ҳис этишади. Болалар фарзанд туғилиши ва эротика ўртасида ҳеч қандай фарқ билишмайди. Катталар эса ўзларининг ишқий тажрибаси билан болаларнинг содда қизиқишига кириб боради. Айтайлик, болалар «Эчки билан сигир ўртасида қандай фарқ бор?» ва «Ўғил бола қиздан қандай фарқланади?» каби саволларга бир хил муносабатда бўлишади. Лекин отаси ва онасининг муносабатини дарҳол сезишади ҳамда ифлос ва аҳлоқсиз саволлар сифатида ажрата бошлашади. Жинсий маданияти паст бўлган одамлар янада қўпол хатолар қилади: «Ҳозирдан шундай масалалар билан қизиқяпсанми? Бундай кетаверишда эртага ким бўлиб етишасан?» ёки хохолаб кулиб: «Ана онангдан (бувингдан) сўра, улар буни яхши билишади», - дейди. Айниқса ойнаи жаҳон орқали одамлар ўпишаётганини кўрсатиб қолса, ота-оналар учун одатда хатога йўл қўйишади. Баъзилар турли усулда болаларнинг диққатини бошқа нарсага қаратмоқчи

• Jinsiy faktlarJinsiyTarbiyasi
← Kremlar haqida...?Sex xaqida qiziqarli faktlar !!! →
Mavzu bo'yicha:
Sayt 18 yoshdan kattalar uchun!
Яндекс.Метрика #
hikoya.xyz секс хикоялар seks hikoyalar sex hikoyalar секс хикоя seks hikoya ehtirosli hikoyalar erotik hikoyalar sex hikoya эҳтиросли ҳикоялар эротик хикоялар extirosli hikoyalar эхтиросли хикоялар sekis hikoyalar xxx hikoyalar seks xikoyalar эро хикоя инцест хикоялар порно хикоялар erotic hikoyalar рассказы порно рассказы секс рассказы читать рассказы читаем рассказы рассказ служанки инцест рассказы еротические рассказы